Keanu Breathtaking
Keanu Breathtaking
Читать 2 минуты

Топ-7 Телеграмнинг сиз билмаган сирлари

Image for post

Аудиохабарни сиз билмаган эшитиш усули, телефон рақамни бутунлай яшириш, янги версияларни ҳаммадан олдин юклаш, хабарни ўқилган статусини яшириш, Десктопнинг фойдали клавишалар комбинациялари, автоматик ўчиб кетадиган расмлар юбориш ва суҳбатдошни безовта қилмасдан хабар юбориш

1. Аудиохабарни сиз билмаган эшитиш усули

Тасаввур қилинг, сиз автобусда ёки таксида кетяпсиз ва Телеграмда дўстингиздан аудиохабар келди, ёнингизда эса қулоқчинлар йўқ. Сиз товушни энг минимал қилиб катта динамикни(мусиқа динамики) қулоғингизга тутасиз. Лекин бунинг жуда оддий усули бор: смартфонингизни шунчаки телефонда гаплашаётгандек қулоғингизга тутинг(кичик динамик) ва овоз кичкина динамикдан келади. Эшитилиши ҳам яхши, ҳам бошқалар эшитмайди.

2. Телефон рақамни бутунлай яшириш

Телеграм конфиденциаллигини янада ошириб энди ҳаттоки сизни номерингизни кимдир билсада сиз уни контактлар рўйҳатига қўшмагунингизча у сизни номерингиз орқали топа олмайди. Қисқача қилиб айтганда сиз ўз рақамингизни барчадан яширишингиз мумкин. Бунинг учун: «Настройки» — «Конфиденциальность» — «Номер телефона» — «Никто»

Image for post

3. Хабарни яширинча ўқиш

Биласиз, Телеграмда иккита галочка хабарни ўқилганлигини англатади. Агар сиз хабарни яширинча ўқимоқчи бўлсангиз чатлар рўйхатида суҳбатдошнинг аватарига босиб туринг. Келган сўнгги хабарларни билдирмасдан ўқишингиз мумкин

4. Телеграм Десктопнинг фойдали клавишалар комбинацияси

—«СTRL+B» — қалин матн;

—«СTRL+I» — курсив матн;

—«СТRL+SHIFT+M» — моно(код);

—«СТRL+К» — сўзга ҳавола қўйиш;

—«СТRL+U» — пастги чизиқли матн;

—«СТRL+SHIFT+Х» — устидан чизилган матн;

—«СТRL+SHIFT+N» — ўз ҳолатига келтириш(оддий матн);

5. Автоматик ўчиб кетадиган расмлар юбориш

Телеграмда автоматик ўчиб кетадиган расм юбориш мумкин. Бунинг учун керакли расмни танлаб соат белгисини босинг. Иллюстрация:

Image for post

6. Cуҳбатдошни безовта қилма

Агар хабарни кечаси юбориш керак бўлса ёки суҳбатдошингиз банд бўлиши мумкинлигини инобатга олсангиз хабарни товушсиз юбориш мумкин. Бунда хабар суҳбатдошга етиб борганда сигнал чалинмайди. Товушсиз юбориш учун хабар жўнатиш тугмасини босиб туринг ва "Отправить без звука" танланг. Десктоп учун сичқончанинг ўнг тугмаси босиб танланади:

Image for post

7. Янги версияни биринчилардан бўлиб юклаб олиш

Агар Телеграм Десктопда Бета версиялар юкланишини хоҳласангиз қўйидаги йўл бўйича: «Настройки» — «Продвинутые настройки» — «Устанавливать бета-версии» созламасини активлаштиринг. Бета — янги версияларни биринчилардан бўлиб юклаб синаш учун яратилган функция. Агар синовдан ўтса релиз версияда ҳам чиқарилади, фақат кечроқ

Image for post

Мақола «The Ficha.uz»(@fichauz) техноблоги томонидан Terabayt.uz учун махсус тайёрланди

71 просмотр
Добавить
Еще
Keanu Breathtaking
Подписаться